DXSh asosida amalga oshiriladigan loyihalar yuzasidan jamoatchilik muhokamasi eʼloni

“Урганч темир йўл вокзалини давлат-хусусий шериклик орқали модернизация қилиш ва бошқарувга бериш” лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси эълони

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги «2030 йилга қадар темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш кўрсаткичларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-391-сон Қарорида темир йўл транспортида йўловчи ташиш кўрсаткичларини 2030 йилгача ошириш чора-тадбирлари белгилаб ўтилган. Хусусан, мазкур Қарорнинг 14-бандига мувофиқ, Транспорт вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан биргаликда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Навоий ва Қўқон шаҳарларида жойлашган темир йўл вокзаллари инфратузилмасини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги “Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 720-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом 11-бандида аҳолининг, товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчиларнинг, улардан фойдаланувчиларнинг манфаатларини инобатга олиш мақсадида ваколатли давлат органининг талабига биноан ДХШ лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари билан бирга тайёрланиши лозимлиги қайд этилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Урганч темир йўл вокзалини давлат-хусусий шериклик орқали модернизация қилиш ва бошқарувга бериш” лойиҳаси (қуйида илова қилинган жадвалга қаранг) ишлаб чиқилаётганлиги маълум қилинади.

Лойиҳанинг асосий мақсади – Хоразм вилояти Урганч шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида темир йўл вокзалини реконструкция қилиш, қуриш, ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш, жиҳозлаш ва ундан фойдаланиш орқали аҳолига транспорт хизмати кўрсатишнинг самарали механизмларини жорий этишдан иборат. Лойиҳа доирасида хусусий шерик Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги темир йўл вокзалида йўловчи ташиш ҳамда қўшимча мижозлар оқимини шакллантириш эвазига йўловчиларга комплекс хизмат кўрсатади.

Лойиҳанинг даромад манбаси фойдаланганлик учун тўловдан иборат бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга биноан бир йиллик тахминий даромад 18 416 009,39 минг сўм (1 534 667,45 АҚШ доллари) ни ташкил этиши кутилмоқда.

Мазкур лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳазаларингиз мавжуд бўлган тақдирда, 2026 йил 4 октябрга қадар қуйидаги электрон манзилларга юборишингиз мумкин:

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ:

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тонг юлдузи МФЙ, Туркистон кўчаси, 7-уй.

Электрон почта манзили: uzjeldorpass@mail.ru; l@uzrailway.uz

Телефон рақами: +998 71 299 71 84, +998 71 299 92 31.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида “Урганч темир йўл вокзалини давлат-хусусий шериклик орқали модернизация қилиш ва бошқарувга бериш” лойиҳаси тўғрисида

МАЪЛУМОТ

№

Асосий кўрсаткичлар

Маълумотлар

1

Лойиҳанинг номи

Урганч темир йўл вокзалини давлат-хусусий шериклик орқали модернизация қилиш ва бошқарувга бериш

2

Лойиҳа тарафларининг номи:
Давлат шериги:
Хусусий шерик:

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ

Танлов жараёни (RFQ/RFP) орқали аниқланади

3

Лойиҳанинг фаолият йўналиши

Транспорт хизмати кўрсатиш

4

Лойиҳанинг жойлашган манзили

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 1Д-уй

5

Лойиҳани амалга ошириш муддати

2 йил

6

Лойиҳанинг амал қилиш муддати

20 йил

7

Лойиҳа қиймати

106 596 315 000 сўм (8 883 026,25 АҚШ доллари)

8

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турлари

Лойиҳа бюджет томонидан қўллаб-қувватланиши кўзда тутилмаган.