En  Uz Ru 
.

Sayt xaritasi

“Afrosiyob” поезди ҳаракат жадвалида бир марталик ўзгариш бўлади.

“Afrosiyob” поезди ҳаракат жадвалида бир марталик ўзгариш бўлади.

11.07.2021

Навоий-Бухоро йўналишидаги темирйўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан, 13 июль куни соат 7:28 да Тошкент-Бухоро йўналишида қатновини амалга оширадиган 762-сонли “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг ҳаракат жадвалида бир марталик ўзгариш бўлади.


Унга кўра мазкур поезд шу куни Тошкент-Навоий йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Йўловчилар навоийдан бухорогача “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ташкил қилинадиган махсус автобусларда олиб борилади.

13 июль куни Бухоро-Тошкент йўналишида қатновини амалга оширадиган 761-сонли “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи поезди ўз вақтида ҳаракатини амалга оширади. Шунингдек, бошқа поездлар ҳаракат жадвалида ҳам ўзгариш бўлмайди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

"O'ztemiryo'lyo'lovchi" AJ


FUQAROLARNING MUROJATLARI

"Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari to'g'risida" gi O'zbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq, O'zbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslari, chet el fuqarolari va fuqaroligi bo'lmagan shaxslar davlat organlariga ariza, taklif va shikoyat bilan murojaat qilish huquqiga ega.