» Biz Haqimizda

Компания ҳақида

2002 йил 28 июнда "Ўзтемирйўлйўловчи" Очиқ Акциядорлик Жамияти Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг №187к-ПО буйруғига асосан ташкил топди.

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ темирйўл йўловчи транспорти ишини янада яхшилаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини кўтариш, йўловчиларни ташиш бошқарувини такомиллаштириш ва темир йўл транспорти бошқармаларида бозор иқтисодиёти муносабатларини ташкил қилишда шароитлар яратиш учун ташкил топди.

Ташкилотнинг марказий бошқармаси қуйидаги манзил бўйича жойлашган: Тошкент ш., Туркистон кўчаси 7 уй.

Ташкилот асосий фаолияти бўйича 7 та минтақавий филиаллардан иборат: Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Хоразм, Сурхандарё, Қашқадарё ва Оролбўйи, Ўзбекистон Республикасининг шу вилоятларида жойлашган. Ундан ташқари, ташкилот қуйидаги филиаллардан хам иборат:

-йўловчи поездларни рейсга техник ва технологик тайёрлаш филиали;

-"Тошкент марказий вокзали" филиали;

-темирйўл агентлиги;

-туризм, реклама и маркетинг тадқиқотлари агентлиги;

-йўловчи поездларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш филиали;

Жамиятнинг устав капитали 51,4 млрд. сўмни ташкил қилади, 500 номинал миқдордаги 102 812 890 оддий акцияларга бўлинган. Акция капитали қуйидагича бўлинган:

- (Ўзбекистон темир йўллари) ДАТК - 51%;

- жамоада меҳнат қилувчи коллектив ва (Ўзбекистон темир йўллари) ДАТК ходимлари - 2%;

- чет эл инвесторлари - 47%.

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖнинг ишчилар миқдори 01.12.2011 йилда 5693 одамни ташкил қилди.

Ҳозирги кунда ташкилот ҳар йили 15,4 млн.дан кўп йўловчиларни ташимоқда ва йўловчи айланмаси 2.9 млрд. йўловчи км.га етди.

Умумий вагонлар парки 01.09.2006 йилда 765 вагондан иборат эди. 2005 йилнинг охирида Тошкент - Марказий вокзалини таъмирлаш ишлари тугатилди.

Йуловчиларга сервис хизматарини ошириш мақсадида янги вокзал биносида 6 та жуда қулай заллар ташкил қилинди:

- Йўловчиларни ҳамма керакли маълумотлар билан таъминлаш мақсадида вокзал биносининг марказий холлида замонавий талабларга жавоб берадиган маълумотлар таблоси қўйилди;

- Холлнинг биринчи қаватида болалар кафеси ва майдончасидан иборат болалар зали жойлашган.

- ўйин залининг орқасида дам олиш учун қулай 25 жойли она ва бола хонаси жойлашган. Шунингдек иккинчи қаватда ҳарбий хизматга чақирилганларга хизмат курсатиш учун комендатура тузилди;

- Кутиш зали томон юрганингизда ўнг томонда VIP зал жойлашган, у 2 қаватни эгаллаган. VIP зал комплексига 40 кишилик ресторан, 30 кишилик дам олиш зали, дам олиш учун юмшоқ креслолик қишки боғ киради. Залдан пассажирлар поездлар перронига чиқиши ва иккинчи қаватдаги кутиш залига ўтиши мумкин;

- Кутиш зали биринчи ва иккинчи қаватларда жойлашган. Улар йўловчиларга керакли маълумот бериш учун видео ва теле аппаратура билан таъминланган, шунингдек 1 соат давомида 500 кишига хизмат кўрсатиш учун қўшимча заллардан (бар, хожатхона ,чекиш хоналаридан) ташкил топган;

- Кутиш залидан чиқишда бир вақтда 500 та йўловчини қабул қиладиган, поездларни кутиш учун дам олиш жойлари берк зал-перрон жойлашган;

- Вокзал биносининг чап тарафида делегацияларни қабул қилиш учун муҳташам зал жойлашган;

- Марказий холлнинг чап ва ўнг тарафида йўловчилар учун қулай ўтириш жойлари ва фавворалардан иборат ички ҳовли жойлашган.

Тўла таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг вокзал ўрта ҳисобда 50 мингта одамга хизмат курсатиши мумкин бўлади. Ҳозирги кунда хамма келувчи ва кетувчи йўловчиларни инобатга олганда марказий Тошкент вокзали ўрта ҳисобда 29 минг кишини қабул қиляпти. Ўрта ҳисобда бир кунда вокзалдан 6 та халқаро ва 20 та маҳаллий поездлар жўнатилмоқда ва кутиб олинмоқда.

Марказий Тошкент вокзали қошида (Экспресс-3) янги терминаллар билан жиҳозланган, шунингдек йўловчилар учун комплекс хизматлар кўрсатадиган янги транзит кассалари қурилди.

Марказий Тошкент вокзали ҳамма Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва меҳмонларини кутиш учун тайёр.

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ фаолиятини мукаммаллаштириш мақсадида ҳозирги кунда ташкилот томонидан комплекс тадбирлар амалга оширилмоқда:

- бошқарув таркиби ва ишлаб чиқаришни такомиллаштириш;

- вагонлар паркини янгилаш;

- йўловчиларга прогрессив хизмат кўрсатиш системаларини киритиш;

-бозор конъюнктураси, ҳохиш ва талабларни инобатга олган ҳолда қулай нарх сиёсатини олиб бориш;

-маркетинг тадқиқотларни кенгайтириш.

Мустақил Ўзбекистон Республикасига, унинг тарихи, маданияти, қадимий тарихий обидаларига қизиқиш кучайганини инобатга олган ҳолда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ да Туризм, реклама ва маркетинг тадқиқотлар агентлиги мавжуд бўлиб, унинг асосий вазифаларидан бири "Буюк ипак йўли" шаҳарлари бўйлаб темир йўл транспортида туристларни ташиш ва ҳамма туристик хизматларни кўрсатиш.