%h:%m Shanba, %d Avgust %y
» Янги "Афросиоб" поезди

Янги "Афросиоб" поезди

ЙЎЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Хурматли йўловчилар мамнуният билан сизга шуни маълум қиламизки, мамлакатимизда учинчи “Afrosiyob” электропоездининг олиб келинганлиги муносабати билан жорий йилнинг 10 апрель санасидан бошлаб, Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳам юқори тезликда харакатланувчи электропоездларнинг мунтазам қатнови йўлга қўйилади. Шу муносабат билан “Afrosiyob” электропоездларининг харакатланиш вақти қуйдагича этиб белгиланди. Тошкент—Қарши—Тошкент йўналишида харакатланадиган 760/759 сонли “Afrosiyob” электропоезди куннинг биринчи қисмида эрталаб соат 7:00 да Тошкент марказий вокзалидан манзил томон харакатланса, куннинг иккинчи қисмида соат 16:48да Қарши вокзалидан ортга қайтади. Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишидаги 762/761 сонли электропоезд эса соат 7:30 да пойтахтдан Бухоро томон харакатни бошлаб, шу куни 15:51да ортга қайтади. Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида йўлга қўйилган 764/763 сонли юқори тезликдаги “Afrosiyob” эса эрталаб соат 8:00да вокзалдан жўнаб, куннинг иккинчи қисми 17:00 да Тошкентга қайтади.

Шу билан бир қаторда мазкур санадан бошлаб, Тошкент—Бухоро йўналишидаги “Sharq”, Тошкент—Қарши йўналишидаги “Registon” ҳамда 380/379 сонли Тошкент—Термиз йўналишидаги йўловчи поездлар харакатланиш вақтига ҳам ўзгаришлар киритилди. Бу борада белгиланган ўзгаришларни www.uzrailpass.uz веб-сайтидан билиб олишингиз мумкин.

Эслатма: Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида харакатланаётган Afrosiyob” электропоездига 10 апрель санасидан кейинги қатнов кунларида чипта харид қилган йўловчилар харакат жадвалига киритилган ўзгаришларни инобатга олишингиз сўралади. Яъни шу кундан бошлаб поезд Бухорога 8:00 да эмас балки 7:30 да харакатлана бошлайди. Харид қилинган чипталарни эса чиптахонадан алмаштирмасдан туриб янги кўрсатилган вақтда фойдаланишингиз мумкин.